Президент «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Жўрабек Мирзамаҳмудовни бош вазир ўринбосари — энергетика вазири этиб тайинлади.
2019 йилдан бери энергетика вазири сифатида ишлаб келаётган Алишер Султанов саломатлиги туфайли бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов декабрь ва май ойлари оралиғида икки маротаба коронавирусга қарши вакцинациянинг тўлиқ курсини тугатган. Вазир айнан қайси препарат билан эмлангани маълум қилинмади.
Шавкат Мирзиёев таъкидлашича, электр энергия ва газ соҳаси «коррупция қилиш учун ислоҳ қилинмаган». У 2021 йилда 5377 маҳаллада (60%) 15 минг км электр узатиш тармоқлари ва 4000 та трансформаторларни таъмирлаш бўйича кўрсатма берди. Энергетика вазири ўтган 25 йиллик даврга қараганда сўнгги 4 йилда 2,5 бараварга кўпроқ электр тармоқлари қурилганини маълум қилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов 10 кун ичида ҳаво кескин совиши ҳақида гапириб, авваллари «деразалар яхши ёпиляптими, шамол кирмаяптими, эшиклар ёпиладими, эшикларни иситишни ҳам ўйлардик», — деди. Шунга кўра, 20 январдан 1 февралгача истеъмолчиларни электр энергия ва газ билан таъминлаш учун барча чоралар кўрилгани қайд этилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистонда қуриладиган АЭС учун танланган реактор бугунги кун учун энг хавфсиз эканини таъкидлади. У Чернобиль ва Фукусима атом станцияларидаги аварияларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ҳамда «эритмани ушлаб турувчи» қурилмаси мавжуд ягона реактор ҳисобланади.
Энергетика вазири Алишер Султонов мамлакат энергетика тизимининг ҳозирги ҳолати, бу — ҳам собиқ иттифоқ мероси, ҳам Ўзбекистоннинг сўнгги 30 йил ичидаги ҳаракатсизлиги эканини таъкидлади. «Ҳаракатсизлик — мажбурликдан, яъни, бунга маблағ ажратилмади», — дея тушунтирди вазир. У шунингдек, унга нисбатан билдирилаётган салбий фикрларга нисбатан ҳазиломуз жавоб қайтарди.
Энергетика вазири Алишер Султонов Alter Ego лойиҳасида берган интервьюсида 30−35 йил давомида барчаси «Ўзбекнефтгаз» банкрот бўлиши учун қилингани, компанияга беғараз ажратилган 400,9 млрд сўмлик субсидиялар ҳамда тизимдаги коррупция ҳақида тўхталди. У ўзи шу компанияга раҳбар бўлган вақтда ушбу муаммоларни бартараф этмагани сабабини ҳам маълум қилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов Ўзбекистон 30 йил давомида Марказий Осиё энергия тақсимлаш тизимидан чиқишга ҳаракат қилиб, кўп нарсани йўқотгани, жумладан, бу ҳолат йирик станцияларнинг муддатидан аввал эскиришига сабаб бўлганини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон 2020 йилда қанча электр экспорт ва импорт қилгани айтилди.
Энергетика вазири Алишер Султонов газ ва электр таъминоти ортидан жамоаси билан истеъфога чиқиш масаласида фикр билдирди. «Тўғри, камчиликлар жуда ҳам кўп. Лекин ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади? Мутахассислар ўзи қолмаяпти. Сиз ўйламанг, ҳеч ким ўзини жойини ушлаб олгани йўқ, лекин қандай қийин бўлмасин, ҳамма ўзини ишини қилиши керак», — деди вазир.
Энергетика вазири Алишер Султонов таъкидлашича, Ўзбекистон ҳеч қачон «Лукойл»дан қарз бўлмаган. У қарздор «Ўзбекнефтегаз» бўлганини, ҳозирги пайтда «Ўзтрансгаз» газ олганини айтди. «Ўшанинг учун бу иккита хўжалик субъектлари ўртасидаги муносабат» — деди вазир. Унинг ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл» лойиҳаларида қанча даромад қилганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг